Москвадаги клубда мигрантлар қўлга олинди
Улар Россияда иммиграция қонунларини бузиш ва интим хизматлар кўрсатишда айбланди.

Москвада полиция томонидан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари иштирокида ўтказилган зиёфат тўхтатилди.
"Систерс" клубида туғилган кун муносабати билан йиғилган 12 киши ушланган.
Байрам ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан тўхтатилди.
Марказий Осиёлик жами 12 нафар транс меҳмон полиция томонидан ҳибсга олинди. Уларнинг барчаси Россияда иммиграция қонунларини бузган ва интим хизматлар кўрсатган. Ҳибсга олинганлар мамлакатдан депортация қилинади.





