Москвада 2027 йилдан мигрантлар учун патент нархи ошади
2027 йил 1 январдан бошлаб ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорларда ишлайдиган чет элликлар рухсатнома учун ойига 11 000 рубл, шахсий ёки маиший мақсадлар учун — масалан, энага ёки уй хизматчиси сифатида ишлайдиганлар эса 15 600 рубл тўлайдилар.

Москвада чет эл фуқаролари учун иш рухсатномалари (патент) нархини ошириш маъқулланди. Янги йилдан бошлаб ойлик тўлов миқдори мигрант ишчининг компания, якка тартибдаги тадбиркор ёки хусусий шахсда ишлашига боғлиқ бўлади.
Солиқ қонунчилигига тегишли ўзгартиришлар Москва шаҳар думаси депутатлари томонидан 25 ноябр куни қабул қилинди.
2027 йил 1 январдан бошлаб ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорларда ишлайдиган чет элликлар рухсатнома учун ойига 11 000 рубл, шахсий ёки маиший мақсадлар учун — масалан, энага ёки уй хизматчиси сифатида ишлайдиганлар эса 15 600 рубл тўлайдилар.
Ҳозирда Москвада иш рухсатномаси нархи ойига 10 000 рублни ташкил этади. Шу боис, биринчи тоифадаги ишчилар учун тўлов 10 фоизга, иккинчи тоифадаги ишчилар учун эса 56 фоизга ошади.
Бундан ташқари, биринчи марта мигрант ишчилар учун ўзларини ва оилаларини боқиш учун минимал даромад даражаси белгиланди. Бир ёки икки кишилик оила учун бу ойига 60 000 рублни, уч ёки ундан ортиқ кишилик оила учун эса ойига 80 000 рублни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Санкт-Петербургда иш рухсатномалари учун шунга ўхшаш ставкалар тасдиқланган эди. Худди шу тўлов ставкалари Ленинград вилоятида ҳам қўлланилади.





