Лукашенко Зеленскийга Москвага бирга учишни таклиф этди
Беларус етакчиси агар Зеленский Москвага музокаралар учун келишга рози бўлса, унинг хавфсизлигини кафолатлашни таклиф қилди. Украина президенти жавоб қайтарди.

Беларус раҳбари Александр Лукашенко Украина президенти Владимир Зеленский Москвага музокаралар учун келишга рози бўлса, унинг хавфсизлигини кафолатлашни таклиф қилди.
У бу ҳақда Беларус раҳбарининг матбуот хизматига яқин бўлган "Пул Первого" Telegram каналида чоп этилган, Le Point журналига берган интервьюсида айтди.
Суҳбатдош Лукашенкодан Зеленский билан учрашишга тайёрлиги ҳақида сўради.
"Мен бундан ҳам кўпроққа борардим. Путин бир марта, албатта, қаттиқ талаб қўйди: агар Зеленский хоҳласа, у Москвага келсин. Володя Зеленский ва мен Москвага учиб кетишимиз мумкин. Кўряпсизми, фақат иккимиз. Унинг хавфсизлиги кафолати сифатида мен у билан Москвага учиб кетишимиз мумкин. Ўтириб гаплашинг", деб жавоб берди у.
Журналистнинг Украина раҳбари рози бўлмаслиги ҳақидаги гапига жавобан Лукашенко: "Унда у жанг қилсин", деб таклиф қилди.
"Унинг ўзи пулемёт билан фронтга бориб жанг қилсин. Рози бўлиш ёки бўлмаслик унинг қарори. Уруш давом этмоқда ва уни тўхтатиш керак. Ва биз келишувга келишимиз мумкин", деб қўшимча қилди у.
Ўз навбатида Зеленский Путинни Лукашенко билан Киевга келишни таклиф этди.
“Лукашенко Путинни олиб, Киевга учиб келсин. Биз уларга хавфсиз қабулни кафолатлаймиз”, деди Украина президенти.





