platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Гулнора Каримованинг яна 252 миллион доллари Ўзбекистонга қайтарилади

Маблағлар “Ишонч — 2030” траст жамғармаси орқали аҳоли фаровонлигини ошириш ва инсон капиталини ривожлантиришга йўналтирилади.

Гулнора Каримованинг яна 252 миллион доллари Ўзбекистонга қайтарилади

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида ноқонуний ўзлаштирилган активларнинг навбатдаги қисмини қайтариш бўйича битим 24 ноябрь куни тасдиқланди.

Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Битим доирасида 252,5 миллион доллар миқдоридаги маблағни Ўзбекистонга қайтариш кўзда тутилган. Маблағлар “Ишонч — 2030” траст жамғармаси орқали аҳоли фаровонлигини ошириш ва инсон капиталини ривожлантиришга йўналтирилади.

Ресурсларни тақсимлаш стратегиясининг иккинчи босқичи иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фазилкаримов, Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Симоне Гигер ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Маҳл томонидан имзоланган.

Стратегияда иккита асосий устувор йўналиш белгиланган:

  • Соғлиқни сақлаш — болалар ва ўсмирларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, касалликларнинг олдини олиш ва уларни эрта аниқлаш, айрим онкологик касалликларни даволаш имкониятларини кенгайтириш ҳамда тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш;

  • Таълим — янги мактаблар қурилишини қўллаб-қувватлаш, таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва сифатли таълимдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.

Бунда қишлоқ ҳудудлари ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконияти чекланган аҳоли қатламлари учун шароитларни яхшилашга устувор аҳамият берилади.

“Ишонч” жамғармаси Ўзбекистон ва Швейцария ҳукуматлари ўртасидаги Реституция битими асосида ташкил этилган бўлиб, Швейцарияда мусодара қилинган Гулнора Каримованинг ноқонуний активларни Ўзбекистон аҳолиси манфаатлари йўлида шаффоф ва ҳисобдорлик тамойиллари асосида сарфлашни назарда тутади. Жамғарма маблағлари БМТ агентликлари орқали соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid