platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

БМТ Халқаро суди Мянмани роҳинжа халқига қарши геноцидда айблади

Қарорда қайд этилишича, роҳинжа мусулмонлари қишлоқларининг 40 фоизга яқини вайрон қилинган ва кўп ўтмай уларнинг ҳудудига бошқа жамоа вакиллари кўчиб келган. 

БМТ Халқаро суди Мянмани роҳинжа халқига қарши геноцидда айблади

БМТ Халқаро суди Мянмани роҳинжа халқига қарши геноцидда айблади.

БМТ Халқаро суди Мянмани роҳинжа мусулмонларига нисбатан геноцид содир этганлик учун жавобгар деб топди. Anadolu Ajansi хабарига кўра, Нидерландиянинг Гаага шаҳрида жойлашган суд органи тарихида илк марта бир давлатни геноцид учун жавобгарлигини тан олмоқда.

БМТ Халқаро суди раиси Южи Ивасава Гамбиянинг Мянмага қарши даъвоси бўйича қарорни эълон қилар экан, Мянма хавфсизлик кучлари ходимлари минглаб тинч аҳолини ўлдиргани, жинсий зўравонлик ҳаракатларини содир этгани ва роҳинжа мусулмонларининг уйларини ёқиб юборганини маълум қилди. Судда таъкидланишича, мавжуд далиллар 2017 йилда Мянма хавфсизлик кучлари томонидан 10 мингга яқин одам ўлдирилганини тасдиқлайди.

Суд қарорига кўра, ҳужумлар давомида Мянма армияси роҳинжа мусулмонларини мақсадли равишда таъқиб қилган. Суд айнан роҳинжа мусулмонлари яшайдиган аҳоли пунктлари вайрон қилингани ва ёқиб юборилганини аниқлади. Бундан ташқари, судсиз қатл этиш ҳолатлари ҳам кузатилган.

Қарорда қайд этилишича, роҳинжа мусулмонлари қишлоқларининг 40 фоизга яқини вайрон қилинган ва кўп ўтмай уларнинг ҳудудига бошқа жамоа вакиллари кўчиб келган. 2017 йил август ойида Мянма армияси Аракан штати шимолида “тозалаш операциялари” деб аталган ҳаракатларни бошлаган эди. Ушбу операциялар давомида оммавий қотилликлар, номусга тегиш ва қишлоқларга ўт қўйиш ҳолатлари содир этилди, натижада юз минглаб роҳинжа мусулмонлари Бангладешга қочишга мажбур бўлганди.

Мянма ҳукуматига қуйидаги мажбуриятларни юкланди:

— товон тўлаш. Агар қоидабузарликлар оқибатида етказилган зарар реституция билан қопланмаса, Мянма уни қоплаб бериши керак.

— қочқинларнинг қайтиши. Суд роҳинжаларнинг уйларига хавфсиз қайтишини таъминлашни буюрди.

— тергов ва айбдорларни жазолаш. Суд геноцидга кимлар алоқадорлигини тергов қилишни ва бунинг учун асос бўлган ҳолларда ушбу шахсларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Мьянма ҳукумати роҳинжаларни тарихий аҳоли сифатида эмас, балки Бангладешдан келган ноқонуний муҳожирлар деб ҳисоблайди. 1982 йилги Фуқаролик тўғрисидаги қонун қабул қилингач, роҳинжаларнинг катта қисми фуқароликдан маҳрум бўлиб, дунёдаги энг йирик фуқароликсиз халқлардан бирига айланди. Йиллар давомида ҳаракатланиш эркинлигининг чекланиши, таълим, тиббиёт ва меҳнат бозоридан сиқиб чиқарилиши, масжидлар ва уйларга қарши чекловлар кескин кескинликни юзага келтирди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid