Ўзбекистонлик ҳамширалар Германияга ишга чақирилмоқда: маош 2050 еврогача
Иш вақти ҳафтасига 40 соат. Тунги смена, якшанба ва байрам кунларидаги иш учун қўшимча ҳақ берилади.

Германиянинг Bildung & Beruf GmbH компанияси Ўзбекистон фуқароларини неврология ва инсультга чалинган беморларни парваришлаш йўналишида ҳамшира лавозимига ишга таклиф этмоқда.
Миграция агентлигининг хабар қилишича, бўш иш ўринлари 24 та бўлиб, ойлик иш ҳақи 1 850–2050 еврони (нетто) ташкил этади. Иш вақти ҳафтасига 40 соат. Тунги смена, якшанба ва байрам кунларидаги иш учун қўшимча ҳақ берилади.
Номзодларга талаблар
Номзодлар 42 ёшгача бўлиши;
-тиббиёт коллежи 3 йиллик дипломига эга бўлиши;
-ҳамширалик соҳасида, хусусан, неврология ва инсультга чалинган беморларни парваришлаш йўналишида камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;
-немис тилини камида B1 даражасида билиш ва тегишли сертификатга эга бўлиши лозим.
Сменали иш тартибида ишлашга жисмонан тайёрлик, қизамиққа қарши иммунитетни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиш ҳам номзодларга қўйиладиган талаблар қаторига киради.
Компания тақдим этадиган имкониятлар
Немис тилини B1 дан B2 даражасигача ўрганиш харажатлари компания томонидан қопланади. Дипломни Германияда тан олиш ва ишлаш учун рухсатнома расмийлаштиришда ёрдам берилади. Аэропортдан кутиб олиниб, трансфер харажатлари қопланади.
Фуқаро қонунчиликка мувофиқ тиббий ва бахтсиз ҳодисалардан суғурталанади. Камида 24 ойлик ёки муддатсиз меҳнат шартномаси тузилади. Шунингдек, жиҳозланган турар жой берилиб, ижара харажатларининг бир қисми компания томонидан қопланади.
Виза учун ариза ва авиачипта харажатлари номзод ҳисобидан Ишга жойлашгандан сўнг, харажатларнинг бир қисми Миграция жамғармаси томонидан қоплаб берилади.
Номзодлар резюме, видео, баҳолаш тести ва онлайн суҳбат асосида сараланади. Ишга қизиқиш билдирганлардан аризалар 2026 йил 20 ноябрга қадар қуйидаги ҳавола орқали қабул қилинади.





