Икки минг долларга ҳайдовчилик гувоҳномаси ваъда қилган аёл ушланди
У муқаддам судланган бўлиб, танишлари орқали фуқарога имтиҳонсиз "B" тоифали гувоҳнома олиб беришни ваъда қилган.

Қашқадарёда ҳайдовчилик гувоҳномасини 2 000 долларга олиб беришни ваъда қилган аёл ушланди.
Муқаддам судланган аёл танишлари орқали фуқарога имтиҳонсиз "B" тоифали гувоҳнома олиб беришни ваъда қилган.
У келишилган пулдан 1800 долларини буюртмачининг танишидан олаётганда қўлга тушган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов давом этмоқда.





