platina.uz
Жамият

Сурхондарёда икки бор маст ҳолда машина бошқарган шахснинг озодлиги чекланди

68 ёшли фуқарога дастлаб 10,3 млн сўм жарима ва 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланган. Шунга қарамай у мазкур ишини яна такрорлаган. 

Сурхондарёда икки бор маст ҳолда машина бошқарган шахснинг озодлиги чекланди

Сурхондарёда икки бор маст ҳолда машина бошқарган шахсга жазо белгиланди. Platina.uz суд ҳужжати билан танишди.

Шеробод туманида яшовчи, 68 ёшли отахон 2026 йил 28 март куни маст ҳолда машина бошқаргани боис, унга 10 млн 300 минг сўм жарима ва 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланган. Шунга қарамасдан, С.Д. 4 июн куни ўзи яшайдиган маҳаллада яна шу ишни такрорлаган.

Ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими С.Д. ни тўхтатиб, ундан тегишли ҳужжатлар тақдим этишни сўраган. Ҳайдовчи эса “ҳужжатлар йўқ” деб жавоб берган. Инспектор спиртли ичимлик ҳидини сезиб, С.Д.га алкотестер орқали текширувдан ўтишни таклиф қилган, у эса ходимнинг талабини бажарган.

Судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлиб, суддан енгиллик сўради. “Ўз ихтиёрим билан алкотестр мосламаси орқали текширувдан ўтдим, ундан бўйин товламадим, ҳозирда қилган ишидан пушаймонман, нафақада эканлигимни инобатга олиб, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо берилишини илтимос қиламан”, - деди у кўрсатмасида.

ЖИБ Термиз туман судининг 2026 йил 4 сентябрдаги ҳукми билан 3 йил барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда, судланувчига 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid