Ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилганлар камералар ёрдамида аниқланади
Йўлларда ўрнатилган камералар ҳайдовчиларнинг юзини идентификация қилиш имкониятига эга.

Энди ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилганлар автомашина бошқарса, ҳолат камералар томонидан аниқланади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Йўлларда ўрнатилган камералар ҳайдовчиларнинг юзини идентификация қилиш имкониятига эга.
Бу ҳуқуқбузарлик учун 1 маротаба БҲМ нинг 50 баравари жарима, 2 маротаба шу ҳолат такрорланса, 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилиши мумкин. Айтилишича, бундай камералар жорий йилнинг 23 февралидан 3 мартигача тест режимида ишлаган ва қатор шахслар тегишли ҳужжатларсиз машина бошқаргани ёки телефондан фойдалангани аниқланган.
