"1-синфга ўзбек синфи топилмайди. Давлат тили нима бўлади?" — Алишер Қодиров
"Болаларни 6 ёшдан мактабга қамраб олишда, фундаментал тил билан боғлиқ муаммони ҳали ҳеч ким кўрмаяпти. Гапиряпмиз — ҳеч ким кўрмаяпти, ҳеч ким эшитмаяпти ҳам бу нарсани. Бошланғич "почемучка" қилаяпмиз, тўғрими? Мактабларимиз ҳам бошқа тилда очилиб кетяпти. Биринчи синфга борсангиз, ўзбек тилида синф топа олмайсиз. Нима эмиш, ота-оналар танлаганмиш? Давлат нима бўлади? Давлат тили нима бўлади? Миллий қадриятимиз нима бўлади? Ўзбекистон нима бўлади?" - деди Миллий тикланиш демократик партияси раҳбари.

Миллий тикланиш демократик партиясининг раҳбари Алишер Қодиров болаларни 6 ёшдан бошлаб мактаб билан қамраб олиш масаласи юзасидан фикр билдириб, бунда аввало қамраб олиш ҳажмига эмас, болаларни қандай ўқитиш масаласига эътибор қаратиш кераклигини гапирди. Депутатга кўра болаларга таълим ва тарбия ўзбек тилида берилиши керак.
Таълим ва илм-фан вазирлиги томонидан таклиф этилган қонун ташаббусининг Миллий тикланиш демократик партияси муҳокамасида Қодиров "олти ёшли болани қамраб олиш мақсади борми?" деган саволни ўртага ташлаган. Ҳатто боғчага бормаган боланинг ота-онаси уни мактабга олиб келишга мажбур бўлсин ва у ерда ўзбек тили ўргатилиши кераклигини айтмоқда.
"Муаммонинг бошида, фундаментал тил билан боғлиқ муаммони ҳали ҳеч ким кўрмаяпти. Гапиряпмиз — ҳеч ким кўрмаяпти, ҳеч ким эшитмаяпти ҳам бу нарсани. Бошланғич "почемучка" қилаяпмиз, тўғрими? Мактабларимиз ҳам бошқа тилда очилиб кетяпти. Биринчи синфга борсангиз, ўзбек тилида синф топа олмайсиз. Нима эмиш, ота-оналар танлаганмиш? Давлат нима бўлади? Давлат тили нима бўлади? Миллий қадриятимиз нима бўлади? Ўзбекистон нима бўлади, агар сизлар ўйламасанглар шу ҳақида", деган партия раҳбари депутатларга қарата.
Қодировга кўра, ҳозирги янги қонунда олти ёшдан болани қамраб олиш режа тагида халқимиз келажагини ўйлаш мақсади бўлиши керак.
Маълумот учун депутат аввал ҳам ўзбек тили ва бу тилда таълим бериш масаласида бир неча марта кескин фикрлар билдирган.





