Иорданияда Telegram блокланди
Мессенжердан экстремизм, фундаментализмни тарғиб қилиш ва кибержиноятлар содир этишда фойдаланилгани бунга сабаб қилиб кўрсатилган.

Иорданияда Telegram мессенжери блокланди.
Мессенжердан экстремизм, фундаментализмни тарғиб қилиш ва кибержиноятлар содир этишда фойдаланилгани сабабли унга кириш чекланган.
Расмийларга кўра, бу чора рақамли хавфсизликни кучайтириш ва интернетдаги ноқонуний фаолиятга чек қўйишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, мессенжер Россия, Хитой, Эрон каби давлатларда ҳам блокланган.





