Франция Ироқни аяб ўтирмади, Иордания ғалабани қўлдан чиқарди
Норвегия эса Сенегални енгишда қаршиликка дуч келди. Учрашувда бешта гол урилди.

ЖЧ-2026 мусобақасининг 2-турида Франция Ироққа қарши баҳс олиб борди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги голларни Килиан Мбаппе (дубл) ва Усман Дембеле киришди. Шу тариқа, Французлар гуруҳда 6 очко тўплаган ҳолда кейинг босқич йўлланмасини ҳал қилди.
Франция — Ироқ 3:0.
Яна бир ўйинда Норвегия Сенегал қаршилигига дуч келди.
Педерсен ва Холланднинг учта голига Сенегал иккита гол билан жавоб берди.
Норвегия — Сенегал 3:2
J" гуруҳидан ўрин олган Иордания ва Жазоир ўртасидаги учрашув якунланди.
Учрашувнинг 36-дақиқасида осиёликлар ҳисобни очди. Низар Маҳмуд томонидан киритилган гол биринчи бўлимда ягона бўлди.
Иккинчи бўлимда эса Жазоир терма жамоаси аъзолари Надир Бенбуали ва Амин Гуири гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди. Шу тариқа, Жазоир мундиалдаги илк ғалабасини Иордания устидан қўлга киритди.
Учинчи турда Иордания Аргентинага қарши баҳс олиб боради. Жазоир эса Австрия билан тўқнаш келади.
Иордания — Жазоир 1:2
