platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ўзбекистон 720 миллион долларлик халқаро иқлим дастурига киришга эришди

COP31 конференцияси доирасида саноатни "яшиллаштириш" ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишга қаратилган "Transformation Pathways Initiative" халқаро дастури тақдим этилди. 

Ўзбекистон 720 миллион долларлик халқаро иқлим дастурига киришга эришди

Ўзбекистон 720 миллион долларлик халқаро иқлим дастурига кирди.

COP31 конференцияси доирасида саноатни "яшиллаштириш" ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишга қаратилган "Transformation Pathways Initiative" халқаро дастури тақдим этилди.

Ўзбекистон ушбу дастур қамраб олган 10 та давлат қаторидан жой олди.

Дастурнинг умумий қиймати 720 млн доллар бўлиб, шундан 187 млн доллари Яшил иқлим жамғармаси (GCF), 533 млн доллари эса қўшма молиялаштириш ҳисобидан жалб этилади. Лойиҳа БМТнинг UNIDO ташкилоти ва «Finance in Motion» инвестиция компанияси иштирокида амалга оширилади.

Бу Ўзбекистонга нима беради?

Маблағлар маҳаллий банклар орқали корхоналарга кредит ва тўғридан-тўғри инвестиция шаклида ажратилади.

Хусусан, тўқимачилик, кимё, қурилиш ва агросаноат корхоналарини модернизация қилиш, энергия тежамкор технологиялар ҳамда қайта тикланувчи энергетикани жорий этиш молиялаштирилади.

Ўзбекистон 720 миллион долларлик халқаро иқлим дастурига киришга эришди
Ўзбекистон 720 миллион долларлик халқаро иқлим дастурига киришга эришди

Қайси давлатга қанча маблағ тегиши тақдим этиладиган лойиҳалар сараловида ҳал бўлади — ҳозирда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси банклар ҳамда корхоналар билан лойиҳалар портфелини шакллантирмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid