platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда ходимларнинг ҳуқуқ ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, иш жойларида тазйиқ, зўравонлик ва камситишнинг олдини олишга қаратилган Миллий дастурни амалга ошириш бошланди. Тошкентда давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва ривожланиш бўйича ҳамкорларнинг 70 га яқин вакили иштирокида дастурни амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг маслаҳатчиси, Инсон капиталини ривожлантириш лойиҳалар офиси бош координатори Нозимахон Давлетова ҳар бир ташкилотда ўзаро ҳурмат маданиятини шакллантириш муҳимлигини таъкидлаб, ўз нутқида шундай деди:

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган ислоҳот туфайли биз ҳар бир инсонга, эркак ёки аёл бўлишидан қатъи назар, институтлараро ҳурматни шакллантириш механизмини яратмоқдамиз. Бу ҳар бир ташкилотда меъёрга айланиши керак. Ўзаро ҳурмат маданияти Янги Ўзбекистонимиз учун соғлом жамият ва келажакнинг кучли кадрларини шакллантиради”.

Дастурнинг муҳим янгиликлари:

-Жорий йил декабрьигача ходимлар иш жойидаги қонунбузилишлар ҳақида аноним хабар бериши мумкин бўлган “Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити” рақамли портали ишга туширилиши режалаштирилган.

-14 та ҳудудда 700 нафар фасилитатор тайёрланади. Улар давлат ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш ва хавфсиз иш муҳитини яратиш учун масъул 35 минг нафар ходимни ўқитади.

Ходимларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва кўрилган чораларни кузатиш механизмлари йўлга қўйилади.

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди



Тадбирда Олий суд раиси Робахон Маҳмудова, Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова, БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА)НИНГ Ўзбекистондаги доимий вакили Нигина Абасазаде ва БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабин Маҳл ҳам иштирок этиб, қонунчиликда белгиланган кафолатларни амалда ишлайдиган механизмларга айлантириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидладилар.

Миллий дастур Президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–345-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 сентябрьдаги 518-сон қарори асосида амалга оширилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid