platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Экостикер олмаган ҳайдовчиларга жарима: ЙҲХХ изоҳ берди

Шунингдек, "экостикер пуллик бўлади" мазмунидаги хабарлар ҳам тарқалган. 

Экостикер олмаган ҳайдовчиларга жарима: ЙҲХХ изоҳ берди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати экостикерлар бўйича хабарларга изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда "1 январдан бошлаб экостикер олмаган ҳайдовчиларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима қўлланилади" ҳамда "экостикер пуллик бўлади" мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мазкур хабарларни тасдиқловчи қонуний асослар мавжуд эмаслигини маълум қилди.

"Йўл ҳаракати хавфсизлигига оид маълумотларни фақат ваколатли идораларнинг расмий саҳифаларидан олишингизни сўраймиз" дейилади изоҳда.

Аввалроқ чорраҳа ва қайрилиб олиш жойлари яқинида йўл чизиғини босганлик учун баённома расмийлаштирилмаслиги маълум бўлганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid