platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Чорраҳа ва қайрилиб олиш жойлари яқинида йўл чизиғини босганлик учун баённома расмийлаштирилмайди

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 29 октябрдаги қарорида маълум қилинган. 

Чорраҳа ва қайрилиб олиш жойлари яқинида йўл чизиғини босганлик учун баённома расмийлаштирилмайди

Энди чорраҳа ва қайрилиб олиш жойлари яқинида йўл чизиғини босганлик учун ЙПХ ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирмайди.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 октябрдаги 596 сон қарорида гап боради.

Яъни 1 ноябрдан бошлаб чорраҳагача 50 метр, қайрилиб олиш жойигача 20 метр масофада 1.1 ва 1.3 йўл ётиқ чизиқларини босиб ҳаракатланиш учун ЙПХ инспекторлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилмайди.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик қоидабузарликларини қайд этишга рухсат берилади.

Яъни энди камар тақмаслик ҳолатини техник талабларга жавоб берадиган, маълумотларни “Маъмурий амалиёт” модулига автоматик равишда узатиш имкониятига эга бўлган қурилмалар ҳам аниқлаши мумкин.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid