platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ўзбекистондаги масжидларга сиреналар ўрнатилмоқда. Нега?

Масжидлар орқали огоҳлантириш тахминан 6,5 млн нафар аҳолини, жумладан аёллар, эркаклар, болалар ва аҳолининг заиф қатламларини қамраб олиш имконини беради.

Ўзбекистондаги масжидларга сиреналар ўрнатилмоқда. Нега?

Тармоқларда республиканинг турли ҳудудларидаги масжидларга сиреналар ўрнатилиб, улар синовдан ўтказилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг ОАВга маълум қилишича, бу аҳолини эрта огоҳлантириш тизими қамровини кенгайтиришга қаратилган ечим ҳисобланади.

ФВВ масъулига кўра, ушбу ташаббус ФВВ ва БМТ Тараққиёт дастури Қўшма лойиҳаси асосида амалга оширилмоқда. Ташаббус доирасида аҳоли пунктларига яқин жойлашган масжидларга махсус ускуналар ўрнатиляпти. Бу эса ФВВнинг тезкор хабарларини масжидларнинг ташқи овоз кучайтиргичлари орқали узатиш ҳамда ахборотни кенг жамоатчиликка тезкор етказиш имконини беради.

Қурилмалар асосан табиий хавфлар юқори бўлган 7 та вилоят — Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги 272 та масжидда ўрнатилган.

Масжидлар орқали огоҳлантириш тахминан 6,5 млн нафар аҳолини, жумладан аёллар, эркаклар, болалар ва аҳолининг заиф қатламларини қамраб олиш имконини беради.

Мазкур огоҳлантириш каналининг қўшимча афзаллиги шундаки, мобил алоқа ва электр таъминотида узилишлар юзага келган тақдирда ҳам тезкор хабарларни узатиш мумкин.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid