platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

"Миллиардлаб долларлик келишувлар имзоланади” — Марко Рубио Ўзбекистонга ташриф ҳақида

АҚШ давлат котиби Самарқанд асрлар давомида жаҳон савдосининг муҳим чорраҳаси бўлиб келганини таъкидлаб, бугун бу ерга қарийб 300 та Америка компанияси вакиллари келганини билдирди.

"Миллиардлаб долларлик келишувлар имзоланади” — Марко Рубио Ўзбекистонга ташриф ҳақида

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио Регистон майдонида журналистлар олдига бирга чиқди.

Рубио ўз сўзини Ўзбекистон томонига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдиришдан бошлади.

АҚШ давлат котиби Самарқанд асрлар давомида жаҳон савдосининг муҳим чорраҳаси бўлиб келганини таъкидлаб, бугун бу ерга қарийб 300 та Америка компанияси вакиллари келганини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, ташриф якунлари бўйича миллиардлаб долларлик келишувлар имзоланиши кутилмоқда. Рубио АҚШ Ўзбекистон ва минтақа давлатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни яна-да кенгайтиришдан манфаатдор эканини маълум қилди.

АҚШ давлат котиби Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги ҳозирги жараёнлардаги ролини баҳолар экан, минтақанинг асоси деб атади.

“Менимча, у асосий, тамал тоши. Бу энг аҳолиси кўп давлат. Мен бу ерда илгари бўлмаганман, ҳозиргина келдим, лекин ақл бовар қилмайдиган иқтисодий ривожланиш ҳақида ўқиб чиқдим. ЯИМ ўсиш суръати йилига қарийб 8 фоиз. Бу ажойиб. Биз бу тенденция давом этишини қўллаб-қувватламоқчимиз. Агар ўтган ўн йилга ўхшаш яна бир ўн йилни ўтказсангиз, жуда юксак маррага чиқасиз. Сиз аллақачон шу ердасиз”, – деди у.

Рубио Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони уни ҳайратга солганини таъкидлади.

“Келаётган туристлар сони мени лол қолдирди, яъни рақамлар шунчалик юқорилигидан ҳайрон бўлдим. АҚШдан тўғридан-тўғри рейслар ҳақида сўрадим. Аслида Маямидан тўғридан-тўғри рейс бўйича музокаралар кетмоқда. Барча қўшнилари каби совет давридан чиқиб, қисқа вақт ичида бугунги даражага етган мамлакатни кўриш бизни доим руҳлантиради”, – деди АҚШ Давлат котиби.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid