platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи халқаро медиа назарига тушди

​Халқаро ОАВ эътибори Марказий Осиёнинг АҚШ ташқи сиёсатидаги аҳамияти ортиб бораётгани ва Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликдаги ўрни муҳим эканини кўрсатмоқда.

Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи халқаро медиа назарига тушди

​АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг “Марказий Осиё + АҚШ” (C5+1) саммити форматидаги учрашувда иштирок этиши ҳамда Ўзбекистонга ташриф халқаро медиа назарига тушди.

​Reuters, AFP, Yahoo News, Barron’s, Eurasia Review, TV5 Monde ва Италиянинг Internazionale нашрлари ташрифни АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган дипломатик қадами сифатида ёритмоқда.

​Reuters агентлигига кўра, минтақадаги табиий ресурслар ва иқтисодий салоҳият АҚШ учун тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

​Нашр минтақа давлатлари ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга эътибор қаратган.

​AFP агентлиги ҳам Вашингтоннинг Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни мустаҳкамлашга интилаётганини қайд этган.

​Маълумотларга кўра, Самарқанддаги C5+1 учрашувида АҚШ ва Марказий Осиёнинг беш давлати ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинади.

​Халқаро ОАВ эътибори Марказий Осиёнинг АҚШ ташқи сиёсатидаги аҳамияти ортиб бораётгани ва Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликдаги ўрни муҳим эканини кўрсатмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid