platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Фарғонада машинани ҳужжатсиз бошқарган ёш йигит ЙТҲ қурбони бўлди

Ўспирин аввал ҳам автомобилни ҳужжатсиз бошқаргани учун огоҳлантирилган ва унга чора кўрилган. Аммо йигит бундан хулоса чиқармаган. 

Фарғонада машинани ҳужжатсиз бошқарган ёш йигит ЙТҲ қурбони бўлди

Фарғона вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ёш йигит енгил автомобилни юқори тезликда бошқариб, автоҳалокатга учради.

ЙҲХХ ҳодиса ҳақида маълум қилиб, йўл ҳаракати қоидаларининг қўпол бузилиши ўлим билан якунланганини қайд этди.

Маълум бўлишича, Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро аввал ҳам автомобилни ҳужжатсиз бошқаргани учун огоҳлантирилган ва унга чора кўрилган.

Бундан хулоса чиқармаган ўспирин Фурқат туманида катта тезликда ҳаракатланаётганда ЙТҲга учради. Унинг шериги тан жароҳатлари олган.

Ҳайдовчи эса ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid