Шаҳрисабзда мактаб ўқувчисини босиб кетишига бир баҳя қолган ҳайдовчи жазоланди
У бола пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганига қарамай тўхтамаган.

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрида пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган боланинг ҳаётини хавф остида қолдирган ҳайдовчи жазоланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Пиёдалар ўтиш жойида ҳайдовчи ўқувчини салкам босиб кетгани камераларга тушиб қолган. Бахтли тасодиф туфайли бола омон қолган.
Ҳайдовчининг иши жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз судида кўрилди. Суд жазо сифатида 68 ёшли фуқарони 1 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиб, БҲМнинг 25 баравари (10,3 млн сўм) миқдорида жарима белгилади.
Маълум қилинишича, отахон тезкор суриштирув ишлари ва камералар орқали олинган маълумотлар асосида топилди.
Аввалроқ жарима баллари сабаб қоидабузарликлар ўтган йилга нисбатан 58 фоизга камайгани айтилганди.
Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди. Салкам 64 минг ҳайдовчи эса 1 баллгача жарима баллари олган.