Telegram орқали Эркинжон Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Сохта хабарларда вазирлик олимлар фаолияти бўйича ички текширув ўтказаётгани ва фуқаролар билан ДХХ майори боғланиши айтилган. Таълим ва илм-фан вазирлиги бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.

Telegram орқали Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов номидан "текширув" бўйича сохта хабарлар тарқатилмоқда.
Таълим ва илм-фан вазирлиги Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – вазир Эркинжон Турдимов номидан Telegram орқали юборилаётган хабарлар сохта эканини маълум қилди.
Сохта хабарларда вазирлик олимлар фаолияти бўйича ички текширув ўтказаётгани ва фуқаролар билан ДХХ майори боғланиши айтилган. Вазирлик бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.

Фуқаролардан эҳтиёткор бўлиш ва қуйидагиларга амал қилиш сўралмоқда:
-номаълум аккаунтларга шахсий маълумотларни юбормаслик;
-паспорт маълумотлари, SMS-кодлар ва бошқа махфий маълумотларни бермаслик;
-шубҳали хабарларни бошқаларга тарқатмаслик;
-вазир ёки вазирлик номидан келган хабарларни расмий ахборот каналлари орқали текшириш.



