Эркинжон Турдимов фаолиятини Президент администрациясида давом эттиради
Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов соғлиғи сабаб ишдан кетиши ҳақида хабар берилганди.
Президент матбуот хизмати Турдимов лавозимидан озод этилганини тасдиқлади.
Қайд этилишича, Эркинжон Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.
Platina.uz манбасига кўра, Эркинжон Турдимов Президент администрациясида фаолиятини давом эттиради. Пезидентнинг тегишли фармони билан Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Эркинжон Турдимов 55 ёшда. У 1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1991—1995 йилларда "Ўзсаноатқурилишбанк" ҳудудий бўлимларига раҳбарлик қилган, 1996 йилгача Зарафшон ҳокими ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган. 1996 йилдан 2000 йилгача Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Навоий бўлимида бошқарувчиси сифатида ишлаган. 2000 йилдан 2008 йилгача Хатирчи тумани ҳокими бўлган. 2008—2016 йилларда Навоий вилояти ҳокими лавозимида ишлаган. 2016 йил декабридан Самарқанд вилоятига ҳоким бўлгунча Сурхондарё вилоятини бошқариб келган.