Ўзбекистон дунёнинг энг қудратли давлатлари рейтингига кирди
Рейтингга жами 100 та давлат киритилган. Унда мамлакатларнинг сиёсий ва иқтисодий таъсири, халқаро майдондаги нуфузи, иттифоқчилик алоқалари ҳамда ҳарбий салоҳияти каби омиллар ҳисобга олинган.

Ўзбекистон дунёнинг энг қудратли давлатлари рейтингига кирди.
АҚШнинг нуфузли U.S. News and World Report нашри 2026 йилги дунёнинг энг қудратли давлатлари рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон якуний рўйхатга киритилган 100 та давлат орасида 71-ўринни эгаллади.

Рейтингга жами 100 та давлат киритилган. Унда мамлакатларнинг сиёсий ва иқтисодий таъсири, халқаро майдондаги нуфузи, иттифоқчилик алоқалари ҳамда ҳарбий салоҳияти каби омиллар ҳисобга олинган.
Ушбу рейтингга Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг кўрсаткичлари киритилмаган.
Рейтинг тузувчилар талқинига кўра, 2026 йилда Хитой дунёдаги энг қудратли ва нуфузли давлат деб топилди. Иккинчи ўринни Америка Қўшма Штатлари, учинчи ўринни эса Ҳиндистон эгаллади.
Шунингдек, ушбу кўрсаткич бўйича дунёнинг энг яхши ўнталигига Германия, Япония, Жанубий Корея, Франция, Буюк Британия, Мексика ва Италия ҳам кирди.





