Ўзбекистон Тошкентдаги учрашувда Сурияни мағлуб этди
Учрашувда бешта гол урилди. Сурия ягона голни сўнгги дақиқаларда киритди.

Ўзбекистон Тошкентдаги учрашувда Сурияни мағлуб этди.
Ўзбекистон миллий жамоаси 1 октябр куни Тошкент шаҳрида Сурия миллий жамоасига қарши ўртоқлик баҳсини ўтказди.
28-дақиқада Шерзод Эсанов рақиб жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олди ва дарвозага киритди.
44-дақиқада Акмал Мозговой дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, қулай вазиятни голга айлантирди.
49-дақиқада Ҳусайн Норчаев жарима майдонига етказилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллади. 90-дақиқада унинг ўзи яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди.
Сўнгги сонияларда Сурия битта гол уришга муваффақ бўлди. Ҳимоячи Муҳаммад Ҳакимов автогол муаллифи бўлди.
Ўзбекистон - Сурия 4:1
Голлар: Шерзод Эсанов (28), Акмал Мозговой (44), Ҳусайн Норчаев (49, 90) - Муҳаммад Ҳакимов (90+3 автогол).




