platina.uz
Жамият

Миллий сертификатга эга ўқитувчиларнинг ойлигига қўшимча 50 фоиз устама тўланади

Президент педагогларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон қилди. Ҳар йили 208 та туман ва шаҳардаги лидер ўқитувчиларга 30 млн сўмдан мукофот берилади

Миллий сертификатга эга ўқитувчиларнинг ойлигига қўшимча 50 фоиз устама тўланади

Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон қилди.

-миллий сертификатга эга ўқитувчиларнинг ойлигига қўшимча 50 фоиз устама тўланади;

-ҳар йили 208 та туман ва шаҳардаги лидер ўқитувчиларга 30 млн сўмдан мукофот берилади;

-ҳар йили 1 000 нафар ўқитувчи Буюк Британия, Франция, Сингапур каби давлатларга стажировкага юборилади;

-камида 15 йиллик иш стажига эга педагогларнинг фарзандларига ОТМ контракти учун фоизсиз кредит ажратилади.

Аввалроқ 616 миллион сўмлик мукофот берилган танлов энди боғча тарбиячилари ўртасида ҳам ўтказилиши айтилганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid