platina.uz
Жамият

616 миллион сўм мукофот бериладиган танлов боғча тарбиячилари орасида ҳам ўтказилади

Бу йилги "Йил ўқитувчиси" танловида республика бўйича 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этиб, 208 нафари ғолибликни қўлга киритди. Президент ушбу танловни боғча тарбиячилари ва техникум усталари ўртасида ҳам ўтказиш таклифини маъқуллади. 

616 миллион сўм мукофот бериладиган танлов боғча тарбиячилари орасида ҳам ўтказилади

616 миллион сўмлик мукофот берилган танлов энди боғча тарбиячилари ўртасида ҳам ўтказилади.

Келаси йилдан "Йил ўқитувчиси" танловини боғча тарбиячилари ва техникум усталари ўртасида ҳам ўтказиш таклиф этилди. Президент Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда таълим тизими вакиллари билан ўтаётган учрашувда бу ташаббусни билдириб, уларнинг меҳнатини ҳам муносиб рағбатлантириш зарурлигини таъкидлаган.

Бу йил янги форматда ўтказилган танловда 208 та туман ва шаҳар ғолибининг ҳар бирига 616 миллион сўмдан мукофот берилган.

"Келаси йилдан ушбу танловни 14 та ҳудуддаги боғча тарбиячилари ва техникум усталари ўртасида ҳам ўтказиб, уларни ҳам мукофотласак, сизларга маъқулми?" — деди давлат раҳбари.

Шу тариқа, 2027 йилдан болаларга илк таълим-тарбия бераётган боғча тарбиячилари ва ёшларга касб ўргатаётган техникум усталарини ҳам мазкур танлов орқали тақдирлаш кўзда тутилмоқда.

Президент ўқитувчиларнинг даромадига ҳам тўхталди. Унинг айтишича, ҳозир 40 минг ўқитувчи минг доллардан, яна 1,5 минг нафар ўқитувчи эса икки минг доллардан юқори маош олмоқда.

"40 минг эмас, 140 минг устоз 1000 доллардан олса — буям кам, мен кўпайиши тарафдориман", — деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги" Йил ўқитувчиси" танловида республика бўйича 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этиб, 208 нафари ғолибликни қўлга киритган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid