platina.uz
Жамият

Қорақалпоғистонда докторлар учун янги шароитлар тақдим этилди

Илмий-амалий тиббиёт академияси доирасида фан, таълим ва амалиётни бирлаштирган инновацион кластер шакллантирилиб, 80 та янги иш ўрни ташкил этилди. 

Қорақалпоғистонда докторлар учун янги шароитлар тақдим этилди

Қорақалпоғистонда докторлар учун янги шароитлар тақдим этилди.

Оролбўйида тиббиёт соҳаси мутахассисларини халқаро стандартлар асосида тайёрлаш мақсадида 4,6 гектар майдонда 154 миллиард сўмлик замонавий мажмуа барпо этилди.

Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси доирасида фан, таълим ва амалиётни бирлаштирган инновацион кластер шакллантирилиб, 80 та янги иш ўрни ташкил этилди.



​Янги академияда йилига 3 минг нафар шифокор ҳамда 6 минг 800 нафар ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими малакасини ошириши мумкин.

Шунингдек, ҳар йили 100 нафарга яқин клиник ординатор тайёрланади, узоқ ҳудудлардан келадиган мутахассислар учун эса 72 ўринли замонавий меҳмонхона хизмат кўрсатади.​ Амалий кўникмаларни чархлаш учун 18 та симуляцион хона ташкил этилган.

Айниқса, марказда ўрнатилган Марказий Осиёда ягона «Edge Medical» жарроҳлик роботи масофавий амалиётларни юқори аниқликда бажариш имконини бермоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid