Президент икки кунлик ташриф билан Қорақалпоғистонда бўлади
Давлат раҳбари саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, транспорт, туризм ва спорт соҳаларидаги лойиҳалар, аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳаллаларни ободонлаштириш борасидаги ишлар билан танишади. Янги лойиҳаларни ишга туширилади.

Президент Шавкат Мирзиёев ташриф билан Қорақалпоғистон Республикасида бўлади.
Икки кунлик сафар давомида давлатимиз раҳбари саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, транспорт, туризм ва спорт соҳаларидаги лойиҳалар, аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳаллаларни ободонлаштириш борасидаги ишлар билан танишади. Шунингдек, бир қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишига старт бериш режалаштирилган.
Ташриф доирасида Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилади
