platina.uz
Сиёсат

"Кино соҳасида бошқарув тизими ўзгариши керак" — Саида Мирзиёева “Ўзбекфильм”га борди

​Кинони ишлаб чиқаришдан томошабингача бўлган бутун занжир — молиялаштириш, дистрибуция, прокат, фестиваллар ва экспорт — замонавий талаблар асосида янгиланади. Миллий кино меросини сақлаш, реставрация ва рақамлаштириш тизими кучайтирилади. 

"Кино соҳасида бошқарув тизими ўзгариши керак" — Саида Мирзиёева “Ўзбекфильм”га борди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева “Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди.

“Ўзбекфильм” шунчаки киностудия эмас, балки қарийб бир аср давомида халқимизнинг тарихи, тақдири, орзу-армонлари ва кечинмаларини экранда акс эттирган миллий кино масканидир.

"Эндиги вазифа — уни замонавий Ўзбекистон кино индустриясининг миллий бренди ва таянч марказига айлантириш.

​Бунинг учун кино соҳасида бошқарув тизими ўзгариши керак. Бундан буён давлат фильмнинг ижодий жараёнига аралашадиган буюртмачи эмас, соҳани ривожлантирадиган ва молиявий қўллаб-қувватлайдиган стратегик ҳамкор бўлади. Хусусий киностудиялар, мустақил продюсерлар ва ижодкорлар эса индустриянинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланади", деди Саида Шавкатовна.

​Кинони ишлаб чиқаришдан томошабингача бўлган бутун занжир — молиялаштириш, дистрибуция, прокат, фестиваллар ва экспорт — замонавий талаблар асосида янгиланади. Миллий кино меросини сақлаш, реставрация ва рақамлаштириш тизими кучайтирилади, янги авлод ижодкорларини тайёрлаш ва халқаро тажриба алмашинувига кенг йўл очилади.

​Энг муҳими, соҳада профессионал муҳит ва ўзини ўзи бошқариш маданияти шаклланиб, киноижодкорнинг фикри, тажрибаси ва касбий обрўси муносиб қадрланади.

"​Ташриф якунида Абу Али ибн Синонинг болалиги ҳақидаги тарихий фильм суратга олинаётган майдонда бўлдим. Улкан декорациялар ва ижодий жамоанинг меҳнати менда катта таассурот қолдирди. Ижодий жамоага омад тилайман. Премьерада кўришгунча!", дея хулоса қилди ПА раҳбари.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid