platina.uz
Жамият

Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари пора билан қўлга олинди

У фуқаронинг умумий овқатланиш шохобчасида келгусида фавқулодда вазиятлар бўйича текширув ўтказмаслик ва текширувчилар келган тақдирда унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига пул сўраган. 

Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари пора билан қўлга олинди

Андижон вилоятида Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда Шаҳрихон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Г. “Ҳ.” МЧЖ иш юритувчиси Э.К.нинг ишончига кириб, умумий овқатланиш шохобчасида келгусида фавқулодда вазиятлар бўйича текширув ўтказмаслик ва текширувчилар келган тақдирда унинг фойдасига ҳал қилиб беришини айтиб, 1,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда савдо-саноат палатаси туман бўлими бошлиғи ушланганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid