platina.uz
Сиёсат

Саида Мирзиёева жамоаси билан таҳлилий муҳокама ўтказди

"Ҳар бир мавзунинг бутун жамоа иштирокида муҳокама қилиниши – вазиятни кенгроқ баҳолаш, янги имкониятларни кўра олиш ҳамда энг мақбул ёндашувларни топишга хизмат қилади", дея таъкидлади Президент Администрацияси раҳбари.

Саида Мирзиёева жамоаси билан таҳлилий муҳокама ўтказди

Саида Мирзиёева ўз жамоаси билан таҳлилий муҳокама ўтказди.

Президент администрацияси раҳбари ўз телеграм-саҳифасида жамоа билан муҳим йўналишлар ва яқин келажакда амалга оширилиши мумкин бўлган йирик лойиҳалар атрофлича кўриб чиқилгани ҳақида ёзиб қолдирди.

"Биз доимий равишда мана шундай очиқ форматда иш олиб борамиз: устувор вазифаларни белгилаймиз, долзарб масалаларни таҳлил қиламиз, турли ечимларни ўртага ташлаб, улар орасидан энг самаралиларини танлаб оламиз.

Ҳар бир мавзунинг бутун жамоа иштирокида муҳокама қилиниши – вазиятни кенгроқ баҳолаш, янги имкониятларни кўра олиш ҳамда энг мақбул ёндашувларни топишга хизмат қилади", дея таъкидлаган Мирзиёева.

Якунда аниқ вазифалар белгиланиб, Давлат раҳбарига тақдим этиладиган асосли таклифлар жамланади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid