platina.uz
Сиёсат

​Президент келгуси йилда пойтахтга 10 миллиард доллар инвестиция жалб қилишни топширди

Бундан ташқари 150-200 мингта юқори даромадли доимий иш ўрни яратиш бўйича аниқ режа ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. 

​Президент келгуси йилда пойтахтга 10 миллиард доллар инвестиция жалб қилишни топширди

Йиғилишда Тошкент шаҳрида инвесторлар билан ишлаш тизими самарадорлиги ҳам кўриб чиқилди.

​Жорий йилда пойтахтнинг 12 та тумани бўйича 9 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирилган. Бироқ айрим ҳудудларда белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун ишларни янада жадаллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

​Инвесторларнинг масалаларини идорама-идора юрмасдан, бевосита жойида ҳал қилиш учун алоҳида иш тизими жорий этилиши белгиланди. Республика ва шаҳар даражасидаги масъуллар ҳар ҳафта туманларга чиқиб, тадбиркор ва инвесторлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тезкор ҳал қилади.

​Юқори даражада ечим талаб қиладиган масалалар бўйича шу куннинг ўзида асосланган таклифлар тайёрланиб, Президент Администрациясига киритилади. Мазкур тартиб йил охирига қадар алоҳида назоратда ишлайди.

​Келгуси йилда пойтахтга 10 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ҳамда 150-200 мингта юқори даромадли доимий иш ўрни яратиш бўйича аниқ режа ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid