Абдумажид Шермуҳамедов Андижон вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди
Шермуҳамедов илгари Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан полковник Шермуҳамедов Абдумажид Мавлянович Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
У илгари Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Андижон вилоятида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Давлат раҳбарининг ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш билан боғлиқ топшириқларнинг ижроси муҳокама қилинди.
Ҳудуддаги криминоген ҳолат таҳлили асосида вазиятни янада яхшилаш мақсадида янги тайинланган раҳбар зиммасига жиноятчиликни жиловлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш, аҳоли мурожаатлари билан манзилли ишлаш, фуқаролар розилигини таъминлаш, шунингдек, мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларни тизимли ҳал этишга қаратилган аниқ вазифалар юклатилди. Шу билан бирга, шаҳар ва туман ИИБ раҳбарларига ушбу йўналишлардаги профилактик ва амалий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
