platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Хитой, Непал ва Покистон етакчиларига ҳамдардлик билдирди

Тибет автоном районидаги Шигадзе шаҳар округи ва Непалдаги кенг кўламли кўчки ва тошқин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлди. 

Шавкат Мирзиёев Хитой, Непал ва Покистон етакчиларига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Си Цзинпинга ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Тибет автоном районидаги Шигадзе шаҳар округида юз берган кенг кўламли кўчки ва тошқин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани, жароҳатлангани ҳамда катта иқтисодий талафот кўрилгани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпинга ҳамдардлик йўллади.

​Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Шавкат Мирзиёев Непалнинг Тибет билан чегарасида юз берган кучли сув тошқини оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани, жароҳат олгани ҳамда катта талафот кўрилгани муносабати билан Непал Президенти Рам Чандра Пауделга ҳамдардлик йўллади.

Президент Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳридаги тиббиёт муассасасида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб болалар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси Президенти Асиф Али Зардорий ва Бош вазири Шаҳбоз Шарифга ҳамдардлик йўллади.

​Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлган болаларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, Непал ва Хитойда юз берган тошқинда 160 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid