platina.uz
Сиёсат

Саида Мирзиёева май ойида белгиланган режалар ижросини текшириш учун Бухорога борди

​“Жўйзар” каналининг 9 километрлик қисми бетонлаштирилди. Бу йилига 12 миллион куб метр сувни тежаш имконини беради. ​Ташриф якунида “Етти пир” қадамжолари зиёрат қилинди. 

Саида Мирзиёева май ойида белгиланган режалар ижросини текшириш учун Бухорога борди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бухорога борди.

Мирзиёева май ойида белгиланган режалар ижросини, натижаларини кўздан кечирганини маълум қилган.

​“Жўйзар” каналининг 9 километрлик қисми бетонлаштирилди (яна 10 километрида жараён давом этмоқда). Бу йилига 12 миллион куб метр сувни тежаш имконини беради.

Шу ернинг ўзида балиқчилик хўжалиги ҳам ишга туширилди. “Шайхонча” маҳалласида 240 ўринли замонавий боғча барпо этилди.

​Шунингдек, туризм соҳасидаги янги лойиҳалар — “Афшона” мажмуаси, этно-уйлар, “Жўйи Мулиён” каналини тиклаш, янги аэропорт яқинидаги меҳмонхоналар ва кластер масалалари муҳокама қилинди. Асосий мақсад йилига 10 миллион сайёҳни жалб қилиб, Бухорони шунчаки транзит ҳудуд эмас, балки тўлақонли саёҳат масканига айлантиришдир.

​Ташриф якунида Бухорои шарифнинг “Етти пир” қадамжолари зиёрат қилинган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid