Хоразм вилояти ҳокимига ўринбосар ва Гурланга ҳоким тайинланди
Шерзод Бердиев тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Хоразм вилояти ҳокимига ўринбосар ва Гурлан туманига ҳоким тайинланди.
Бердиев Шерзод Жуманазарович – вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шерзод Бердиев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Артиқов Одилбек Садуллаевич– халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Гурлан тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Одилбек Артиқов тайинловга қадар Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
