platina.uz
Жаҳон

Таиланддаги мактабда отишма: етти киши ҳалок бўлди

Ушбу мактаб ўқувчиларни университетга киришга тайёрлаш бўйича мамлакатдаги энг яхши мактаблардан бири ҳисобланади. У 7-12-синф ўқувчиларига таълим беради. 

Таиланддаги мактабда отишма: етти киши ҳалок бўлди

Бангкок шимолидаги мактабда содир бўлган отишмада етти киши ҳалок бўлди.

Нонтҳабури вилоят полиция бошқармаси хабарига кўра, ҳужумчи ҳам ўлган.

Жиноятчидан ташқари, учта ўқитувчи ва учта ўқувчи ҳалок бўлган, дейилади баёнотда. Яна 17 киши жароҳатланган, улардан иккитаси оғир аҳволда. Полиция маълумотларига кўра, тўққизинчи синф ўқувчиси Тхепсирин ўрта мактабида отишмани амалга оширган. Ҳужумчи ўз жонига қасд қилган.

Таиланднинг "Кҳаосод" газетасининг хабар беришича, полиция ҳужумчи яшаган уйда яна иккита жасадни - йигитнинг бобоси ва бувисини топди. Ҳужумчининг отаси сўроқ қилинмоқда.

Тхепсирин ўрта мактаби ўқувчиларни университетга киришга тайёрлаш бўйича мамлакатдаги энг яхши мактаблардан бири ҳисобланади. У 7-12-синф ўқувчиларига таълим беради.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid