platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?

Суюлтирилган газ биржа савдосининг янги қоидалари жорий этилади, Тошкент шаҳри ва вилоятнинг бир қатор туманларида иссиқхоналар учун газ таъминотида чекловлар ўрнатилади. 

Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?

Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгариши бўйича маълум берилди.

2026 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳи тақдим этилди.

Жумладан, суюлтирилган газ биржа савдосининг янги қоидалари жорий этилмоқда.

Тошкент шаҳри ва вилоятнинг бир қатор туманларида иссиқхоналар учун газ таъминотида чекловлар ўрнатилмоқда.

Бизнеснинг барча текширувлари фақат QR-код орқали рўйхатдан ўтган ҳолда ўтказилади.

"Ақлли" боғларга" – солиқ имтиёзи.

Автомобилни жарима майдончасидан QR-код орқали қайтариш мумкин.

Балиқчилик хўжаликлари учун янги имтиёз ва преференциялар жорий этилмоқда.

Солиқчиларни мижозларга йўналтирилганлик даражасига қараб баҳолаш мумкин бўлади.

Карантин остидаги маҳсулотларни фитосанитария назоратидан ўтказишда танлаб олишнинг автоматлаштирилган механизмидан фойдаланилади.

Туман фермерлар кенгашлари ҳузуридаги Ҳисоб ва ҳисобот марказлари ёш фермерларнинг бухгалтерия ҳисобини 2 йил давомида бепул юритади.

Саноат хавфсизлиги қоидаларини бузганлик ҳақида хабар берганлик учун жарима суммасининг 20 фоизи тўланади.

Архивлар иши рақамлаштирилмоқда.

Эски автомобилларни топшириш учун компенсация тўланади.

Қарз ва омборда сақлаш шартномаларини солиқ органларида ҳисобга олиш мажбурий бўлади.

Камёб ҳайвонларни овлашга вақтинчалик мораторий жорий этилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid