Жануби-шарқий Осиёда кучли тўфон: Филиппинда 15 киши ҳалок бўлди
Ҳодиса сабаб минтақада юзлаб рейсларни бекор қилинди, мактаблар дарсларни тўхтатди ва аҳоли озиқ-овқат ва зарур товарларни захиралашни бошлади. Японияда чекка ороллар аҳолиси бўрон бошланишидан олдин уйлари ва деразаларини мустаҳкамлади.

Бир неча ўн йил ичидаги энг кучли бўронлардан бири бўлган Бави тайфуни Филиппин жанубида камида 15 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган кўчкилар бир нечта оилаларнинг яшаш жойларини кўмиб юборди ва қутқарувчилар ўнлаб бедарак йўқолган одамларни қидиришда давом этишди.
Тахминан 1000 километрга етган бўрон Тайван, Япония ва Хитойнинг айрим ҳудудларига ҳам кучли ёғингарчилик ёғдирди. Тайван расмийлари 1 метргача ёғингарчилик ҳақида огоҳлантирди ва қутқарув ишлари учун тахминан 29 000 аскарни тайёр ҳолатга келтирди.
Тайфун сабаб минтақада юзлаб рейсларни бекор қилинди, мактаблар дарсларни тўхтатди ва аҳоли озиқ-овқат ва зарур товарларни захиралашни бошлади. Японияда чекка ороллар аҳолиси бўрон бошланишидан олдин уйлари ва деразаларини мустаҳкамлади.
Хитойда ҳукумат тайфун мамлакатнинг жануби-шарқий қирғоқларига урилганидан кейин жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Бавининг катта ҳажми ва кучи туфайли унинг қолдиқлари шимолий ҳудудларга таъсир қилиши мумкин.
Аввалроқ, Хитойнинг жануби ҳам Меисак тайфунидан жабр кўрган эди, у камида 39 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 130 мингдан ортиқ аҳолини эвакуация қилишга мажбур қилди ва қишлоқ хўжалигига жиддий зарар етказди.
