platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига ҳамдардлик билдирди

Филиппин қирғоқларида содир бўлган зилзила 32 кишининг ҳаётига зомин бўлди, юзлаб одамлар жароҳат олди. 

Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Филиппин Республикаси Минданао оролининг жанубий соҳилларида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Президент Фердинанд Маркосга таъзия йўллади.

​Давлат раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез орада шифо топишини тилади.

Филиппин қирғоқларида содир бўлган зилзила 32 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 134 киши жароҳат олди, деб хабар берди Reuters агентлиги маҳаллий ҳокимиятга таяниб. Уларнинг сўзларига кўра, ўлим асосан уйларнинг қулаши ва кўчкилар натижасида бўлган.

Тахминан 700 000 аҳолига эга Генерал Сантос шаҳри энг катта зарар кўрди.

Зилзила магнитудаси 7,8 магнитудани ташкил этди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid