Зулайҳо Маҳкамова Бош вазир ўринбосари лавозимидан озод этилди
У 2024 йилдан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ҳам ишлаб келаётганди.

Маҳкамова Зулайҳо Баҳриддиновна Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.
Бугун Маҳкамованинг ўрнига янги ўринбосар тайинланиши кутилмоқда.
Зулайҳо Маҳкамова 2018 йил 24 апрелдан Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган ва 2020 йилдан 4 мартдан бошлаб Тўрақўрғон тумани ҳокими вазифасига ўтган.
У Ўзбекистондаги бешинчи аёл ҳоким бўлди.
2024 йил йилдан Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келаётганди.
