Маданият вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Нодирбек Сайфуллаев маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Жаҳонгир Аҳмедов эса маданият вазирининг биринчи ўринбосари – Кинематография агентлиги директори лавозимини эгаллади.

Маданият вазирлиги раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан:
Нодирбек Бахтиёрович Сайфуллаев маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди;
Жаҳонгир Одилхўжаевич Ахмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори лавозимига тайинланди;
Одилжон Абдуғаниевич Абдуқаҳоров маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди;
Санжар Бахтиёрович Бобожонов маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маданият бўйича вакили бўлинмасининг бош инспектори лавозимидан озод этилди.
Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Баходир Мажитович Ахмедов, Авазхон Бахадирович Тажиханов Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан, Муроджон Абдуллаевич Мажидов, Юсуфжон Камолдинович Усмонов маданият вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
