Шавкат Мирзиёев Минскда тантанали кутиб олинди
Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Минск шаҳридаги Мустақиллик саройида расмий ташриф билан Беларус Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди.

Сарой олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Давлатимиз раҳбарини Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко самимий кутиб олди.

Давлат мадҳиялари янгради.
Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
