platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Беларусга боради

Минск шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Ўзбекистон – Беларус кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Беларусга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 8-9 июл кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Минск шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон – Беларус кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, фармацевтика, енгил саноат, озиқ-овқат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кооперацияни ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлади.

Маданий-гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Саммит якунида устувор йўналишларга доир икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, ташриф арафасида Минск шаҳрида икки мамлакат ҳудудлари делегациялари ва ишбилармон доиралари иштирокида учинчи Ҳудудлараро форум ҳам бўлиб ўтади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid