Лондонда даъвогар сунъий интеллект ёрдамида судда ғалаба қозонди
Сунъий интеллект тизими 7000 фунт стерлинг миқдоридаги қарзни ундириш учун барча судгача бўлган тайёргарлик ишларини мустақил равишда олиб борган.

Англия юридик амалиётида биринчи марта суд материаллари тўлиқ сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган иш бўйича қарор чиқарди.
Сунъий интеллект тизими 7000 фунт стерлинг миқдоридаги қарзни ундириш учун барча судгача бўлган тайёргарлик ишларини мустақил равишда олиб борди ва даъвогарнинг Лондон судида ғалабасини таъминлади. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Даъвогар, мустақил HR маслаҳатчиси Тамирес Камал Такидир Garfield AI компаниясига юридик хат ёзиш ва даъво аризаси бериш учун тахминан 400 фунт стерлинг тўлади.
Компаниянинг технологияси 2024 йил апрел ойида Адвокатларни тартибга солиш органи томонидан 10 000 фунт стерлинггача бўлган қарзларни ундириш учун рухсат берилган.
Сунъий интеллект тизими уч соатлик суд мажлиси учун гувоҳларнинг кўрсатмалари ва тўлиқ ҳужжатлар тўпламини тайёрлади. Судда даъвогарни ҳимоя қилиш учун доимий адвокат ёлланган.
Таъкидланишича, ушбу технология илгари суд жараёнининг юқори харажатлари туфайли қарзларни ҳисобдан чиқарган кўплаб кичик бизнеслар учун адолатни таъминлаш имконини беради.
