Бугун Шавкат Мирзиёев Наманганга боради
Президент бунёдкорлик ишлари ҳамда турли соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳалар ва жорий қилинган илғор ечимлар билан танишади.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради.
Давлат раҳбари жойларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда турли соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳалар ва жорий қилинган илғор ечимлар билан танишади.
Шунингдек, Халқаро мақом фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш режалаштирилган.
