platina.uz
Сиёсат

Германия президенти Ўзбекистонга келди

​Музокаралар давомида бир қатор янги қўшма лойиҳалар ва дастурларни ишга тушириш режалаштирилган.

Германия президенти Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер рафиқаси билан расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

"​Тошкент-Ҳумо" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни бош вазирнинг ўринбосари Очилбой Раматов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, икки давлат раҳбарлари ўртасида тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар бўлиб ўтади. Ўзбекистон-Германия кўп қиррали муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.

​Томонлар савдо, саноат кооперацияси, энергетика ва яшил технологиялар, транспорт ва логистика, фармацевтика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтиришга, таълим ва гуманитар алмашинувларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратадилар.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашилади.

​Музокаралар давомида бир қатор янги қўшма лойиҳалар ва дастурларни ишга тушириш режалаштирилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid