platina.uz
Жамият

Тошкентда ИИО бўлинма бошлиғи пора билан ушланди

У тадбиркорга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини тугатиб бериш эвазига жами 7,5 минг доллар сўраган. 

Тошкентда ИИО бўлинма бошлиғи пора билан ушланди

Тошкентда ИИО бўлинма бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати, IIV Шахсий хавфсизлик Бош бошқармаси ва Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Жумладан, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ТҚХ Жиноят қидирув бўлими бўлинма бошлиғи ўзининг мансабдор танишлари орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиш эвазига 7 минг АҚШ доллари ва унга тегишли ресторанда содир бўлган ёнғин оқибатида мазкур муассаса ишчисининг куйиш жароҳати олганлиги юзасидан қўзғатилган жиноят ишини тугатиб бериш учун 500 АҚШ доллари, жами 7,5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс олдиндан 2,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid