Кадастр агентлигига раҳбар ва ўринбосарлар тайинланди
Президентнинг тегишли қарори билан Турдиев Садриддин Абдуллаевич Кадастр агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Кадастр агентлигига директор тайинланди.
11 июн куни Кадастр агентлигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишни Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев олиб борди. Йиғилишда Кадастр тизими фаолиятини янада такомиллаштириш, бугунги вазият ва олдинда турган асосий вазифалар таҳлил қилинди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Президентнинг тегишли қарори билан Турдиев Садриддин Абдуллаевич Кадастр агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Садриддин Турдиев шу пайтга қадар прокуратура органларида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
Шунингдек, Президент Администрация раҳбарининг фармойиши билан:
Файзуллаев Мурат Мухтарович Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига;
Хафизов Алишер Абдуазизович Кадастр агентлиги директори ўринбосари лавозимига;
Мирмақсудов Мирсаид Садикович Кадастр агентлиги директори ўринбосари лавозимига;
Абдуллаев Тўлқин Мансурович Кадастр агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.


Шунингдек, Абдушукр Ҳамидович Абдуллаев Кадастр агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Йиғилиш якунида кадастр органлари мутасаддилари олдида турган асосий вазифалар белгилаб берилди.
